ҒИЖДУВОНДА 70 ТА ЛОЙИҲА — ТАРАҚҚИЁТ ВА СИФАТ МАСАЛАСИ МАРКАЗДА!
2026-06-01 23:15:00 / Янгиликлар
Жорий йилда Ғиждувон туманида давлат дастурлари асосида умумий қиймати 333 184,2 миллиард сўм бўлган 70 та йирик лойиҳа доирасида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Ушбу лойиҳалар туман инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва ҳудуд тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қилмоқда.

Туман ҳокими Ф. Умаров ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда қурилиш ишлари олиб борилаётган барча объектлар раҳбарлари ва масъуллар билан лойиҳалар ижроси бирма-бир, танқидий ва таҳлилий руҳда муҳокама қилинди. Ҳар бир лойиҳа бўйича бажарилган ишлар ҳолати ва мавжуд муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.
✅ Йиғилиш якунида объектларни сифатли, шаффоф ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, шунингдек, қурилиш жараёнлари устидан назоратни янада кучайтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Бу эса ҳар бир лойиҳа ортида турган мақсад — халқ манфаатини таъминлаш эканини яна бир бор тасдиқлайди







