Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари!
2026-06-01 23:10:00 / Янгиликлар
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ғиждувон туманининг бир қатор ҳудудларида болажонлар учун қувонч ва шодликка бой байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу сана болалар бахти, уларнинг орзу-умидлари ва беғубор кулгуси билан янада мазмунли нишонланмоқда.

Жумладан, “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғида туман маданият бўлими томонидан катта байрам концерт дастури ўтказилди. Тадбир давомида болалар учун ранг-баранг мусиқий чиқишлар, қувноқ саҳна кўринишлари ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилиб, уларга унутилмас байрам кайфияти улашилди.
🌈 Мазкур байрам тадбирлари Янги Ўзбекистонда болаларга бўлган юксак эътибор, меҳр ва ғамхўрликнинг яққол ифодаси бўлиб, келажак авлоднинг бахтли, соғлом ва фаровон вояга етиши йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг амалий натижасидир.








