ҒИЖДУВОНДА БАРАКА МАВСУМИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!
2026-06-01 13:25:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 1 июнь куни Ғиждувон туманида буғдой ўрими мавсуми бошланди. Шу муносабат билан туман ҳокими Ф.Умаров Ғовшун маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Тўри ўғил” фермер хўжалиги даласида бўлиб, туманда биринчилардан бўлиб бошланган ўрим ишларида иштирок этди.

Миллий урф-одатларимизга мувофиқ, ўримга оқ фотиҳа берилиб, жонлиқ сўйилди ва Қуръони карим тиловат қилинди. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда фермер ва деҳқонлар меҳнатига барака тилаб дуолар қилинди.
🌾 Ҳар бир бошоқ — меҳнат, ҳар бир дон — барака тимсоли. Бугун Ғиждувон далаларида бошланган буғдой ўрими халқимиз дастурхони тўкинлиги ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Барча ғаллакорларимизга баракали ҳосил, хирмонлари юксак ва ўрим мавсуми файзли бўлишини тилаймиз!






