Жорий йилда Ғиждувон туманидаги ғаллачиликка ихтисослашган 256 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 246 гектар майдонга ғалла экиб парваришланди.
2026-05-29 16:00:00 / Янгиликлар

🔼Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давомида айнан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Ўрим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил қилиш учун туманда 21 отряд шакллантирилган. Юқори унумли 21 та «Cлаас», «Кейс» комбайни сафарбар этилган. Уларнинг ҳар бирига ғалла ташиш учун юк ташувчи машина ва бошқа техник воситалар бириктирилган.
✔️Ўрганишлар давомида техникаларнинг мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилгани, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари кўрикдан ўтказилди.
💬Шунингдек, ўрим мавсумига тайёргарлик бўйича мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга отрядларни шакллантириш, вазифалар тақсимоти, комбайн операторлари ва ҳайдовчиларга иш ҳақи ажратиш ва рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.









