Ғиждувонда мўл ҳосил учун масъулиятли ва ҳал қилувчи паллада тизимли ишлар давом этмоқда!
2026-05-28 20:20:00 / Янгиликлар

2026 йил ҳосили учун 263 та фермер хўжалигида 7835 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, шундан 2751 гектари шинжон усулида, 5084 гектари эса қўшқатор усулида парвариш қилинмоқда.
Айни пайтда майдонларда бегона ўтлардан тозалаш, культивация, суспензия ҳамда чуқур юмшатиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Шунингдек, 2026 йил ғалла ҳосили учун 256 та фермер хўжалигида 5246 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, бугунги кунда ғалла майдонлари ўрим-йиғим мавсумига тайёрланмоқда.
🚜 Ғиждувон тумани ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида мутасаддилар билан биргаликда Оқгул, Сармижон ва Зарафшон ҳудудларида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганишлар давомида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
📌 Шунингдек, туман ҳокими томонидан аввал берилган топшириқлар ижроси ҳудудларга чиқиб ўрганилиб, амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
🌱 Ғиждувонда ҳар бир қарич ерга меҳр ва масъулият билан ёндашилиб, мўл ҳосил ҳамда халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш йўлида изчил ишлар давом этмоқда.








