ҒИЖДУВОНДА “ДХХ КУБОГИ” МИНИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ.
2026-05-28 14:25:00 / Янгиликлар

Якуний натижалар:
🥉 3-ўрин — Вазиршох МФЙ
🥈 2-ўрин — Амиробод МФЙ
🥇 1-ўрин — Помўза маҳалласи ёшлари
🏅 Ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, уларнинг ютуқлари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилди.
🤝 Тадбирда Ғиждувон тумани ҳокими Ф.Умаров ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этиб, спортчи ёшларни самимий табрикладилар. Туман ҳокими ўз нутқида спорт — ёшларни бирлаштирувчи, уларнинг иродаси ва матонатини мустаҳкамловчи муҳим омил эканини таъкидлаб, Помўза маҳалласи ёшларига вилоят босқичида ҳам муносиб иштирок этиб, юксак натижалар қайд этишига ишонч билдирди ва уларга муваффақиятлар тилади.
🌟 Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом рақобат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди ҳамда юртимизда спортни ривожлантириш борасидаги эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси бўлди.









