Қурбон ҳайити Ғиждувон туманида кўтаринки руҳда нишонланди.
2026-05-27 09:10:00 / Янгиликлар
Ғиждувон туманида муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланди. Тумандаги 7 та масжидда минглаб юртдошлар ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этдилар. Айниқса, Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний жоме масжиди эрта тонгданоқ намозхонлар билан гавжум бўлди.

Ҳайит маърузаларида Қурбон ҳайитининг мазмун-моҳияти, муқаддас динимиз буюрган эзгу амаллар, юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадри ҳақида сўз юритилди. Нуроний отахонлар юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини тилаб дуолар қилишди.
🌿 Айни кунларда жойларда маънавий-маърифий тадбирлар, саховат ва хайрия акциялари давом этмоқда. Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Қурбон ҳайити халқимизга хос меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини яна бир бор намоён этди.









