ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ.
2026-05-25 23:20:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани ҳокими Ф.Умаров раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари билан биргаликда тумандаги муқаддас масканларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Қурбон ҳайити муносабати билан Тошмасжид, Имом Бухорий, Сўфи Деҳқони Боло ва Фирешкент масжидлари кўздан кечирилиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида назоратга олинди.

Масжидлар ҳудудидаги кузатув камералари, тунги ёритиш тизими, кириш-чиқиш йўлаклари ҳамда жамоат тартибини таъминлаш ҳолати атрофлича кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хавфсизликни янада кучайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
🤝 Муқаддас Қурбон ҳайити кунларида фуқароларнинг ибодатларини тинч ва осойишта шароитда адо этиши, жамоат жойларида хавфсизлик ва тартибни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.









