Ғиждувон туманида ҳар мавсумда фаолият юритадиган “Болалар сайёраси” болалар оромгоҳини мавсумга шай қилиш ишлари аллақачон бошланган.
2026-05-25 12:45:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи ҳамда Ғиждувон туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари "Болалар сайёраси" оромгоҳида жорий мавсумда инфратузилма ҳолати ва мавсумга тайёргарлиги кўриб чиқилди. Хусусан, ўйин аттракциони, сув ҳавзалари, спорт майдончалари аҳволи, ётоқхона ва ошхона санитария ҳолати, электр ва газ таъминотигача батафсил ўрганилиб, керакли тезкор чораларни кўриш, нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш, ҳудудни ободонлаштириш белгиланди.
➡️Ёзги оромгоҳлар — болалар учун нафақат дам олиш, балки ривожланиш маскани ҳамдир. Бу ерда улар янги дўстлар орттиради, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди, соғлом турмуш тарзига амал қилишни ўрганади ҳамда кун тартибига риоя этиш орқали интизомни шакллантиради.
ℹ️Шунингдек, янги тартибга кўра, касаба уюшмалари томонидан оромгоҳларда дам олувчи болалар йўлланма тўловларининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган бўлиб, бу имконият янада кўпроқ болани ёзги соғломлаштириш масканларига жалб этиш имконини беради. Айни кунда масъул раҳбарият сўлим масканларда барча тадбирларни талаб даражасида, сермазмун ташкиллаштириш, ёзги таътилни завқли, хавф-хатарсиз ўтказиш учун тажрибали педагог, мураббийлар жамоасини шакллантириш ҳаракатида.









