ҒИЖДУВОНДА АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ.
2026-05-22 00:50:00 / Янгиликлар

“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” (ОПЕК) лойиҳаси доирасида Ғиждувон туманининг Заргарон ва Тахтахон МФЙларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Оқгул МФЙнинг Оқгул қишлоғида жойлашган сув иншоотини реконструксия қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа юзлаб хонадонларни сифатли ва барқарор ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилади.
🏗 Умумий қиймати 3526,0 миллион сўм бўлган лойиҳа “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари “МОДЕРН ИДЕАЛ БУИЛДИНГС” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Ҳозирда объектда ишлар жадал суръатларда давом эттирилиб, ҳар бир жараёнда сифат ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
👷♂️ Туман ҳокими Ф.Умаров қурилиш объектида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Қурилиш жараёнлари, бажарилаётган ишлар сифати ҳамда муддатларига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Бундай бунёдкорлик ишлари — халқ фаровонлиги, соғлом турмуш ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги муҳим амалий қадамлардан биридир.






