ҒИЖДУВОНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ РЕКОНСТРУКСИЯ ҚИЛИНМОҚДА.
2026-05-22 00:20:00 / Янгиликлар

Лойиҳанинг лойиҳа ташкилоти сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” фаолият олиб бораётган бўлса, қурилиш-таъмирлаш ишлари “Фаст Қуалитй Буилдинг” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда объектда реконструксия ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
👷♂️ Олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида туман ҳокими Ф.Умаров объектга ташриф буюрди. Қурилиш жараёнлари, бажарилаётган ишлар сифати ҳамда иш суръатлари жойида ўрганилди.
📋 Ўрганиш давомида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Мазкур лойиҳа ҳудудда мактабгача таълим сифатини ошириш ҳамда ёш авлод учун муносиб шароит яратишда муҳим аҳамият касб этади









