Ғиждувон туманида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот.
2026-05-13 13:40:00 / Расмий муносабат
Бугун, 12 май куни соат 22:15 да 112 тизими орқали Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Дегрезон” МФЙ ҳудудида, йўл ёқасида жойлашган 4 та савдо дўконида (2 та озиқ-овқат ва 2 та парфюмерия маҳсулотлари дўкони) ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Бухоро вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари соат 22:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 22:25 да ўраб олган ва соат 23:23 да батамом ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо дўконларининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
