СОҲИБИЁН МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ: ХАЛҚ МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ, ЕЧИМЛАР АМАЛДА.
2026-05-05 22:45:00 / Янгиликлар

Учрашув кенг қамровда — нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди. Ҳар бир мурожаат ортида турган инсон дарди, ҳаётий эҳтиёжи ва таклифи алоҳида эътибор билан тингланди.
📣 Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг мазмуни қонунчилик талаблари асосида тушунтирилди. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади.
📋 Қабул давомида кўтарилган айрим масалалар бўйича тегишли ташкилотлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари ташкил этилди, мавжуд ҳолатлар амалда таҳлил қилинди.
⏳ Муддат талаб этиладиган мурожаатлар эса аниқ режа асосида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича ижрога қаратилди ҳамда масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди.
🇺🇿 Таъкидлаш жоиз, бундай сайёр қабуллар — давлат ва халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва энг муҳими, фуқаролар розилигини таъминлашнинг муҳим механизмидир.
✨ Соҳибиён маҳалласидаги ушбу очиқ мулоқот яна бир бор шуни кўрсатдики: халқ билан юзма-юз мулоқот — энг тўғри ва энг самарали йўл.
🤝 Ҳар бир мурожаат эътиборда, ҳар бир таклиф назоратда, ҳар бир муаммо эса ечим сари йўналтирилмоқда.









