ҒИЖДУВОН ТАЖРИБАСИ: САНОАТ ИПОТЕКАСИ АСОСИДА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НУҚТАЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА.
2026-05-05 22:40:00 / Янгиликлар

Мазкур қарорларга мувофиқ, туманимизнинг 20 та маҳалласида 15 сотихдан ер майдонлари “Ғиждувон тажрибаси” асосида саноат ипотекаси тизими орқали ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш учун белгилаб олинди.
🏦 Ушбу тизимнинг муҳим жиҳати шундаки, лойиҳалар Микрокредитбанк томонидан тайёр қурилган ҳолда, саноат ипотекаси асосида 10 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан ташаббускор тадбиркорларга тақдим этилмоқда.
📊 Бугунги кунга келиб:
— маҳаллаларда ер майдонлари аниқ белгиланди
— лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди
— қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди
🏗 Хусусан, Ғишти ва Оқработ маҳаллалари ҳудудида амалга оширилаётган ишлар туман ҳокими ҳамда масъул мутасаддилар томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
👷♂️ Ташриф давомида лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёни, қурилиш сифати ва келгусидаги ишлаб чиқариш имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди.
🇺🇿 Бу ташаббуснинг асосий мақсади — маҳаллий даражада саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратишдир.
💡 Ушбу лойиҳалар натижасида:
— янги иш ўринлари яратилади
— маҳаллий ишлаб чиқариш кенгаяди
— экспорт салоҳияти ошади
— ҳудудлар иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланади
🤝 “Ғиждувон тажрибаси” бугунги кунда нафақат туман миқёсида, балки республика даражасида ҳам самарали модель сифатида шаклланиб бормоқда.
✨ Энг муҳим жиҳат — ҳар бир маҳалла энди фақат яшаш ҳудуди эмас, балки ишлаб чиқариш ва иқтисодий ривожланиш марказига айланиш йўлида ҳаракат қилмоқда.
📌 Мақсад аниқ: барқарор иқтисодиёт, кучли тадбиркорлик ва фаровон ҳаёт!





