ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛА: СОҒЛОМЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК.
2026-05-04 11:40:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда жаҳоншумул иқлим ўзгариши, экологик мувозанатнинг бузилиши ва ҳайвонлар ҳаракатининг кенгайиши натижасида чорва моллари орасида турли янги юқумли касалликлар пайдо бўлиш хавфи ортиб бормоқда. Хусусан, айрим хорижий давлатларда оқсил касаллигининг янги турлари аниқланаётгани мутахассисларни жиддий огоҳлантирмоқда.
⚠️ Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, касалликларнинг олдини олишда энг муҳим омил — бу профилактика, эмлаш ва санитария талабларига қатъий риоя қилиш ҳисобланади.
🛡 ЧОРВАЧИЛИКДА МУҲИМ ТАЛАБЛАР:
🔹 Ҳайвонларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида эмлаш
🔹 Фермаларда ветеринария-санитар қоидаларга тўлиқ амал қилиш
🔹 Дезинфексия воситаларини доимий ишлатиш
🔹 Гигиеник шароитларни (ҳарорат, намлик, ҳаво алмашинуви) меъёрда сақлаш
🔹 Сифатли ем ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш
🔹 Кемирувчилар ва зараркунандаларга қарши мунтазам кураш олиб бориш
🔹 Бегона шахслар ва транспорт воситаларининг фермага киришини чеклаш.
🚨 ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ:
АГАР чорва ҳайвонларида қуйидаги белгилар кузатилса:
🔸 юқори тана ҳарорати
🔸 оғиз бўшлиғида ёки елинда яралар
🔸 туёқларда ўзгаришлар
👉 дарҳол ветеринария мутахассисига мурожаат қилиш зарур.
❗️ Касаллик гумон қилинганда ҳайвонни алоҳида сақлаш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва ветеринария кўрсатмаларисиз дори воситаларини қўлламаслик талаб этилади.
💉 ЭМЛАШ ТИЗИМИ:
🔹 Қорамоллар — йилига 2 марта (баҳор ва куз)
🔹 Қўй ва эчкилар — йилига 1 марта
🔹 Эмлашдан сўнг 15–21 кун ичида иммунитет шаклланади
📞 МУРОЖААТ УЧУН:
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
☎️ 71-202-12-00 (ички: 210, 218, 323)
🌿 ХУЛОСА:
СОҒЛОМ чорвачилик — бу нафақат иқтисодий барқарорлик, балки аҳоли учун сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштиришнинг кафолатидир. Ҳар бир фермер ва чорвадор ветеринария-санитар қоидаларга масъулият билан ёндашса, соҳада юқори натижаларга эришиш мумкин.
