Давлатимиз раҳбарининг "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилмоқда.
2026-05-01 20:20:00 / Янгиликлар
Хусусан, “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинида иқтисодий зона учун ер ажратилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бино-иншоотлар қурилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур объектда ҳам бўлди. Замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шу ерда эркин иқтисодий зонада истиқболда импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларни ўрганиш ва жойлаштириш хусусида келишиб олинди.
Албатта, маҳаллий тадбиркорларнинг бу тарзда қўллаб-қувватланиши ҳудуд иқтисодиёти ривожига, саноати юксалишига хизмат қилади.







