РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-05-08 00:20:00 / Расмий муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон қиёфалари”ни шакллантиришга оид қарорларига асосан Ғиждувон тумани ҳудудидан 4 та маҳалла мазкур дастурга киритилган бўлиб, шуьлардан бири — Соктари МФЙ ҳисобланади.
Мазкур дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан:
ички хўжалик йўллари асфальтлаштирилади;
янги трансформатор ўрнатилади;
замонавий кўнгилочар боғ ташкил этилади.
Соктари МФЙ ҳудудида жойлашган Садриддин Айний музейи Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги маданий мерос объекти ҳисобланади. Ҳозирги кунда музейни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича Маданий мерос агентлигига тегишли таклифлар киритилган.
Белгиланган тартибда маблағ ажратилиши билан музейни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Шунингдек, музей атрофидаги китоб ва савдо дўконлари ҳамда чойхонани лойиҳа доирасида таъмирлаш ва замонавий қиёфа бериш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда Ғиждувон туманида тарихий меросни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжолар ва маданий объектларни замон талаблари асосида обод қилиш, аҳоли учун муносиб шароит яратиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
