ЁШЛАР ТАШАББУСИ – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ ҚАТЪИЙ ҚАДАМ.
2026-04-30 15:10:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва мавжуд бизнесини кенгайтириш истагидаги ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Ф.Умаров, туман прокурори ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшларнинг ҳар бир мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижро муддатлари белгиланди.
Билдирилган барча масалалар тез фурсатда ижросини таъминлаш, натижадорликни ошириш ҳамда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар қатъий назоратга олинди ва изчил давом эттирилади.









