“5000 ҚАДАМ” — СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БИРЛАШТИРГАН ҚАДАМ!
2026-04-30 12:35:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 30 апрель куни Соктари маҳалла фуқаролари йиғинида “5000 қадам” лойиҳаси доирасида юриш марафони юқори кайфият ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ушбу ташаббус аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва жисмоний фаолликни оммалаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Марафонда ёшлар, нуронийлар, тиббиёт ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, бир мақсад — соғлом ҳаёт сари интилиш йўлида бирлашдилар. Ҳар бир қадам нафақат саломатлик, балки жамиятдаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва ижобий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
“5000 қадам” лойиҳаси доирасидаги бундай тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларида кенг қулоч ёйиб, халқимиз фаровонлиги ва баркамол жамиятни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.






