ҒИЖДУВОН ТУМАНИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БЎЛИМИ
2026-04-24 17:50:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани соғлиқни сақлаш бўлими шифокорлари томонидан юқори малака ва замонавий тиббий ёндашув асосида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Операция давомида беморга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳолати барқарорлаштирилди. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида бўлиб, соғайиш жараёни ижобий кечмоқда. Ушбу натижа тиббиёт ходимларининг касбий маҳорати ва жамоавий меҳнати самараси эканини яна бир бор тасдиқлайди.









