ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ, ЭЪТИБОР ЭСА ЭНГ КАТТА КУЧ!
2026-04-23 23:45:00 / Янгиликлар
Ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида нишонланиб келинаётгани — ёш авлодга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.

Мазкур ташаббус доирасида туман ҳокими, Республика халқ қабулхонаси раҳбари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тумандаги 67-сонли умумтаълим мактаби битирувчи ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Тадбир давомида барча саволларга батафсил жавоблар берилди, илгари сурилган таклифлар маъқулланиб, назоратга олинди. Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг фикрини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келажак сари дадил қадам ташлашларига хизмат қилади.









