Ғиждувон туманида “Сиёсий-маърифат” соати ўтказилди.
2026-04-03 09:35:00 / Янгиликлар

Маълумки, ҳар ҳафтанинг жума куни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида республика миқёсида “Сиёсий-маърифат” соатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Айни машғулот Ғиждувон тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтиб, унда ҳокимлик аппарати ходимлари фаол иштирок этди. Машғулот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмуни, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда аҳоли билан ишлашда очиқлик, қонунийлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “қонун устуворлиги ва халқ манфаатлари — энг олий қадрият” тамойили ҳар бир давлат хизматчисининг кундалик фаолиятида устувор мезон бўлиб хизмат қилиши лозим.
Шу жиҳатдан, бундай маърифий машғулотлар ходимларнинг билим ва тафаккурини бойитиш, хизмат интизоми ҳамда масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотларини ҳар ҳафта жума куни илм.аргос.уз платформаси орқали онлайн тарзда ҳам кузатиб бориш мумкин.





