ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ, ЭЪТИБОР ЭСА ЭНГ КАТТА КУЧ!
2026-04-03 08:50:00 / Янгиликлар

Шу эзгу ташаббус доирасида туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими раҳбарлигида, туман прокурори, туман ИИБ раҳбари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ ва самимий учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув оддий йиғилиш эмас, балки ёшлар қалбига қулоқ тутилган муҳим мулоқот майдонига айланди.
Унда 1 йиллик ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар, ҳарбий таълим ўқитувчилари, иш излаётган ҳамда ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган ташаббускор йигит-қизлар фаол иштирок этди. Ҳар бир фикр, ҳар бир таклиф — келажак сари ташланган муҳим қадам сифатида эътироф этилди.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари бирма-бир тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди. Энг муҳими, ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, амалий ечим топиши учун масъуллар бириктирилди.
Она Ватанимиз ҳимоясида хизмат қилиб қайтган ёш ҳарбийлар туман ҳокими томонидан алоҳида эътироф этилди. Уларнинг жасорати, фидойилиги ва ватанпарварлиги — бугунги ёшлар учун ибрат, эртанги кунимиз учун мустаҳкам таянчдир.









