Оқгулда улкан ўзгаришлар: бугун бунёдкорлик, эртага фаровон ҳаёт!
2026-04-02 00:45:00 / Янгиликлар

Йўллар равон — ҳаёт осон!
Маҳаллада 8 км ички йўллар асфальтлаштирилмоқда. 4,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилган ушбу лойиҳа натижасида аҳолининг кундалик ҳаракати хавфсиз ва қулай бўлади.
Барқарор электр — ишончли ҳаёт!
Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш учун кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда:
1 та янги трансформатор ўрнатилмоқда
4 та трансформатор янгиланди
8,1 км электр узатиш тармоқлари янгиланмоқда
250 миллион сўм маблағ ишларга ажратилган
Сув ва ер — барака манбаи!
Ирригация тизими яхшиланмоқда, 2 та тик қудуқ ўрнатилмоқда. Бу орқали маҳалла аҳолисига етарли сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги унумдорлиги оширилади.
Келажак пойдевори — таълим!
Маҳалладаги 18-сон мактабгача таълим ташкилоти реконструксия қилиниб, 120 ўринли янги бино қурилмоқда. Ушбу ишлар учун 4,2 миллиард сўм ажратилган. Бу болажонларимиз келажаги учун муҳим пойдевордир.
Ёруғ кўчалар — хавфсиз муҳит!
Маҳаллада 2 км тунги кўча ёритиш тизими барпо этилмоқда. Бу ишлар нафақат чиройли манзара яратади, балки аҳоли хавфсизлигини ҳам таъминлайди.
Тоза сув — соғлом ҳаёт гарови!
“Оқгул” сув иншооти реконструксия қилинмоқда, қўшимча 500 куб метр сиғимли янги резервуар қурилмоқда ва мавжуд тизимлар таъмирланмоқда. Ушбу ишлар учун 3 миллиард 675 миллион сўм маблағ ажратилган.
Оқгул — бугун янгиланаётган, эртага эса янада обод ва фаровон маскан!








