Ғиждувонда давлат хизматчилари саломатлиги — эътибор марказида.
2026-04-01 10:55:00 / Янгиликлар
Давлат хизматчилари саломатлигига юксак эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилмоқда.

Ғиждувон туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Ҳар бир ходимнинг соғлиги малакали шифокорлар томонидан атрофлича текширилди, зарур ҳолларда чуқурлаштирилган текширувлар учун йўлланмалар берилди. Бу эса касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш имконини яратади.
Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунга мувофиқ, давлат хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган ижтимоий ҳимоя чораси ҳисобланади. Шу орқали улар соғлом ва самарали фаолият юритиши, халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиши таъминланади.









