КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ — ҲАР БИР ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ БУРЧИ!
2026-03-25 10:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 25 март куни туман ҳокимлиги биносида туман ташкилотлари ҳамда туман ва адлия бўлимлари билан ҳамкорликда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган муҳим тарғибот тадбири ўтказилди

Тадбирда коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, унинг олдини олиш механизмлари ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Давлат хизматчиларининг ҳалоллик, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳалоллик — тараққиёт гарови! Коррупцияга қарши муросасиз кураш орқали жамиятимизда адолат ва ишонч муҳитини янада мустаҳкамлаймиз



