Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлашдир!
2026-03-24 16:00:00 / Янгиликлар

Янги Ўзбекистонда Наврўз — бу шунчаки байрам эмас, балки инсон қадрини улуғлаш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш тимсолидир. Ғиждувон туманида ўтаётган “Наврўз сайли” фестивальи ана шу эзгу ғояларни ўзида мужассам этган ҳолда, юртимизга хос файз-у тароват, кўтаринки кайфият ва чинакам байрамона руҳда давом этмоқда.





