Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, қадрли Ғиждувон тумани аҳолиси ва меҳмонлари!
2026-03-21 11:10:00 / Янгиликлар
Сизларни қадимий ва улуғ айём — Наврўз муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу қутлуғ ва файзли кунларда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларингизга эса чексиз қувонч ва илиқлик тилайман.

Наврўз — бу табиат уйғониши, янгиланиш ва эзгулик тимсолидир. Бу гўзал байрам ҳар биримизнинг ҳаётимизга янги орзу-интилишлар, эзгу мақсадлар ва порлоқ умидлар олиб киради. Ушбу нурли кунлар сизларга илҳом, куч-ғайрат бағишлаб, барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишига замин яратсин.
Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳар бир хонадонга файзу барака олиб келсин. Ҳар бир оила бахт ва саодатга тўлсин, маҳаллаларимизда ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат янада мустаҳкам бўлсин. Ҳаётимиз қувончли дамлар, тўю тантаналар билан янада гўзал ва мазмунли кечсин.
Доимо юртимиз осмони мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Яна бир бор барчангизни Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман!
Ҳурмат билан,
Фарход Умаров,
Ғиждувон тумани ҳокими.
