Ғиждувонда туман марказидан олис ҳудудларга йўл инфратузилмаси янгиланмоқда.
2026-03-16 18:45:00 / Янгиликлар

Ушбу йўл туман марказидан узоқда жойлашган қишлоқ ва аҳоли пунктларини бир-бирига боғловчи муҳим транспорт йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис бу йўлда олиб борилаётган ишлар нафақат йўл сифатини оширади, балки аҳолининг кундалик қатновини енгиллаштиради, транспорт хавфсизлигини таъминлайди ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.
Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган бўлиб, барча ишлар белгиланган режага мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари Ғиждувон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ якунланганидан сўнг, йўл орқали ҳаракатланувчи аҳоли ва ҳайдовчилар учун қулай, хавфсиз ва сифатли транспорт шароитлари яратилади. Бу эса нафақат туман аҳолисининг фаровонлигини оширади, балки ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.









