Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – жамият барқарорлигининг муҳим кафолати.
2026-03-16 12:40:00 / Янгиликлар

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Мазкур ҳужжат хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга онгли равишда тайёрлаш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликка муросасиз муносабатни қарор топтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси экани қайд этилди. Шунингдек, маҳалла тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик ҳамкорлиги муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Маърузачи томонидан давлатимиз томонидан аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонуний кафолатлар ҳамда профилактик чоралар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Айниқса, маҳаллаларда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, эрта никоҳ ва маиший зўравонликнинг олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва масъулияти муҳимлиги қайд этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар тингланиб, жамиятда тинчлик, оилада меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида тарғибот ҳамда профилактика ишларини янада кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.






