Ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда!
2026-03-15 14:05:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувларнинг асосий мақсади жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса кибержиноятлар, фирибгарлик ҳолатлари ҳамда низоли оилаларда юзага келаётган муаммоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш масалаларига қаратилган. Шунингдек, 2026 йилда туман ҳудудида содир этилган жиноятларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Очиқ ва самимий руҳда ўтаётган мулоқотларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, кўча вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда. Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилмоқда.
Шунингдек, учрашувлар давомида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, интернет ва ижтимоий тармоқларда учраётган турли фирибгарлик ва киберхавф-хатарлардан огоҳ бўлиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Якунда аҳолига профилактик буклетлар тарқатилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, киберхавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш юзасидан муҳим тавсиялар берилмоқда. Бундай очиқ мулоқотлар ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.









