35-мактаб кутубхонаси бойитилди!
2026-03-14 20:20:00 / Янгиликлар
12 февраль куни “Ёшлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов Ғиждувон туманидаги 35-мактабга ташриф буюриб, ёшлар билан учрашув ўтказган эди. Учрашув давомида ёшларнинг стартап лойиҳалари ва таклифлари тингланган.

Бугун эса ёшларнинг кутубхонани жаҳон адабиётлари билан бойитиш ҳақидаги истаги амалга оширилиб, вилоят ҳокими томонидан 35-сон мактаб кутубхонасига янги китоблар етказиб берилди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ҳ. Жумаева ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ўқувчи қизларга омад тилаб, китобларни тақдим этди.
Янги китоблар ўқувчиларимизнинг билим олиши ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.





