ҒИЖДУВОН ТУМAНИ ҲОКИМИНИНГ ДAВЛAТ ХИЗМAТЧИЛAРИГA МУРОЖAAТИ.
2026-03-02 14:20:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Коррупсияга қарши курашиш – бу шунчаки вазифа емас, бу фарзандларимизнинг келажаги, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровон ҳаёти учун курашдир. Бу – давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, ҳалоллик ва адолат тамойилларини ҳаётга чуқур сингдириш демакдир. Муҳтарам Президентимиз, Шавкат Мирзиёйев Миромонович ўз мурожаатномаларида коррупсияни давлат тараққиётига жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, унга қарши муросасиз курашиш зарурлигини қатъий таъкидлаб келмоқдалар.
Шу боис, Ғиждувон туманида ҳам коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин ва тизимли чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир давлат хизматчиси – халқ тақдирига дахлдор масъул шахс. Шунинг учун ҳар биримиз ҳар бир имзо, ҳар бир қарор ва ҳар бир хизмат ортида одамлар ишончи ва умиди турганини чуқур ҳис қилишимиз зарур. Ҳалоллик, очиқлик ва шаффофлик – бугунги куннинг энг муҳим талаби.
Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак деган эзгу тамойилни тўлиқ ҳаётга татбиқ этайлик. Фуқароларга қулайлик яратиш, мурожаатларни ўз вақтида ва адолатли кўриб чиқиш, ортиқча бюрократияга барҳам бериш – коррупсияга қарши курашнинг энг самарали йўлидир.
Мен, Ғиждувон тумани ҳокими, барча давлат хизматчиларини огоҳликка ва масъулиятни янада кучайтиришга чақираман. Келинг, биргаликда Ғиждувон туманини ҳалоллик, адолат ва шаффофлик ҳудудига айлантирайлик, коррупсияга нисбатан мутлақо муросасиз муҳитни шакллантирайлик ва халқимизга ҳалол ва виждонан хизмат қилайлик.
