Яшил келажак сари бир қадам!
2026-02-28 09:30:00 / Янгиликлар
Ғиждувон тумани 15-умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги мактаб директорлари ва ходимлар иштирокида дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди.

Ҳар бир экилган ниҳол — бу табиатга меҳр, келажакка сармоя ва фарзандларимиз учун тоза муҳит демакдир.
Бундай эзгу ташаббуслар ёшлар онгида экологик маданиятни шакллантириб, уларни табиатга янада масъулиятли бўлишга ундайди.
Келажагимиз — ўз қўлимизда!









