ҒИЖДУВОНДA ҚОНУНИЙЛИГИ ВA ШAФФОФЛИК — УСТУВОР МЕЗОН.
2026-02-27 21:25:00 / Янгиликлар

27-феврал куни Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари — Мавлянов Умед Aслиддинович, бошқарма бошлиги ўринбосари — Эргашев Aзаматхон Жорахонович, бош инспектор — Расулов Мероншох Раҳимжон ўғли бошчилигида йиғилишда туман ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллар иштирок этдилар.
Йиғилишда чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар юзасидан ҳисоботлар тингланди, амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир раҳбар ва масъул ўз фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаши шартлиги яна бир бор эслатилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ туманлараро перинатал маркази, мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-ДМТТ ҳамда 5-ИДУМ Хўжаи Жаҳон савдо комплекси фаолияти билан танишди ва айрим камчиликлар юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ топшириқлар берилди.
Коррупсияга қарши кураш — бу фақат назорат эмас, балки давлат хизматида ҳалоллик, очиқлик ва шахсий масъулиятни таъминлашдир, ҳурматли Президентимизнинг йўналишларига мувофиқ. Ҳар бир раҳбар ва масъул фуқаролар ишончини оқлаши шарт.
Ғиждувонда адолат — тамойил, ҳалоллик — мезон, қонунийлик — устувор йўналиш. “Коррупсиядан ҳоли” ҳудуд барпо этиш саъй-ҳаракатлари қатъий ва изчил давом этади.









