Ғиждувон тумани ҳокими Ф.Б. Умаровнинг аҳолига мурожаати
2026-02-27 17:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг 2025-йил 8-октабрдаги ПҚ–298-сонли қарори туманимиз учун асосий йўл-йўриқ ва дастуриламал вазифаларни белгилаб берди.
Ушбу қарор орқали:
Ҳудудларда тадбиркорлик ва яшаш учун қулай муҳит яратиш
Юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш
Замонавий хизматлар ва шаҳар муҳити яратиш белгиланди.
Мазкур қарор асосида Ғиждувон туманининг барча маҳаллаларини аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун намунали ҳудудга айлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
“Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури
Ушбу дастур доирасида туманимиздаги бир қатор стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда:
I. “Ғалаба” МФЙ — “Пахтакор” очиқ спорт комплекси
6 940 млн сўм маблағ ажратилди
15 та янги тадбиркорлик субекти иш бошлайди
25 та янги иш ўрни яратилади
1 200 млн сўм қўшимча буджет тушуми
9 200 млн сўмлик хизмат ва ишлаб чиқариш ҳажми
II. “Дегрезон” МФЙ — “Нурафшон” истироҳат боғи
5 265 млн сўм маблағ ажратилади
15 та янги тадбиркорлик субекти иш бошлайди
40 та янги иш ўрни яратилади
3 000 млн сўм қўшимча буджет тушуми
1 300 млн сўмлик хизмат ҳажми
III. “Шарқ” МФЙ — “Ёшлар” саноат зонаси
600 млн сўм маблағ ажратилади
6 та янги тадбиркорлик субекти иш бошлайди
70 та янги иш ўрни яратилади
3 000 млн сўм қўшимча буджет тушуми
23 100 млн сўмлик ишлаб чиқариш ва хизмат ҳажми
IV. “Сармижон” МФЙ — 30-сон ДМТТ
2 841 млн сўм маблағ ажратилади
90 қўшимча ўрин яратилади
Мактабгача таълим ташкилотининг қамров коеффициенти ошади
V. Инфратузилмани яхшилаш
21 та МФЙда йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари
10 та МФЙда трансформатор ўрнатиш орқали электр таъминоти мустаҳкамланади
22 та МФЙда электр таъминоти учун таянч устунлар ўрнатилади
11 954 млн сўм маблағ ажратилади
VI. Қўшимча тадбирлар
ПҚ–298-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида қўшимча 2,4 млрд сўм маблағ ажратилади
Умумий натижалар:
30 млрд сўм буджет маблағи ўзлаштирилади
50 дан ортиқ янги тадбиркорлик субекти иш бошлайди
300 га яқин янги иш ўрни яратилади
Буджетга 10 млрд сўм қўшимча тушум тушади
60 млрд сўмдан ортиқ ишлаб чиқариш ва хизмат ҳажми яратилади
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури
2026 йилда ушбу дастур доирасида қуйидаги маҳаллалар ривожлантирилади:
Сарвари ва Соктари МФЙлар: 5 млрд сўм ҳар бири
Қорахони МФЙ: 5 млрд сўм
Халқобод МФЙ: 5 млрд сўм
Жами: 20 млрд сўм
Ушбу лойиҳалар маҳаллалар қиёфасини замонавийлаштириш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш ва қулайликлар яратишга қаратилган.
“Оғир маҳалла” дастури
2026-йилда ушбу дастур доирасида туманимиздаги қуйидаги маҳаллалар инфратузилмаси ривожлантирилади:
Тарханон, Бештуво, Ғовшун, Қумоқ, Сармижон
Жами маблағ: 15 млрд сўм
Натижалар:
47 та янги тадбиркорлик субйекти иш бошлайди
134 та янги иш ўрни яратилади
Йўл, електр ва муҳандислик инфратузилмалари барқарор ишлайди
Ҳурматли ватандошлар!
Ушбу лойиҳалар Ғиждувон туманининг иқтисодий қудратини ошириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади
Барча ишлар қатъий назорат остида амалга оширилади
Сизларни ҳам фаол иштирок этишга, ташаббускор бўлишга ва биргаликда обод туман яратишга чақираман
Биргаликда Ғиждувонни янада обод ва тараққиётга эришган ҳудудга айлантирамиз!
