ҒИЖДУВОНДA 403 МЛН ДОЛЛAРЛИК ШAМОЛ ЕЛЕКТР СТAНСИЯСИ БAРПО ЭТИЛМОҚДA!
2026-02-19 15:30:00 / Янгиликлар

Қурилиш ишларини бошлашдан олдин маҳаллий ҳокимлик, жамоатчилик ҳамда тегишли ташкилотлар билан очиқ учрашувлар ўтказилиб, лойиҳа мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ҳамда экологик жиҳатлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.117,49 гектар майдонда 39 та шамол генератори ўрнатилади.
Қоракўл 500 кВ линиясига уланиш учун 1,5 км узунликда 500 кВ ҳаво електр узатиш тармоғи қурилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач: Йилига 1 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Йилига 300 миллион куб метр табиий газ тежалади.Соатига 240 м³ қувватга ега 2 та бетон ишлаб чиқариш линияси ташкил етилди.
40 нафардан ортиқ инженер-технологлар раҳбарлигида 620 нафардан зиёд мутахассис ва ишчилар фаолият юритмоқда. Қурилиш жараёнига 85 та махсус техника жалб етилган. 10 тадан ортиқ маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.Ушбу йирик инвестиция лойиҳаси Ғиждувон туманининг саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлаб, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.









