Ғиждувонда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
2026-01-24 15:00:00 / Янгиликлар

Семинарда туман ҳокими Ф. Умаров, БДУ маърифат тарғиботчиси Л. Олимов, “Асиа Аллианcе Банк” вилоят бўлими бошқарувчиси Ж. Тўраев, Бухоро давлат педагогика институти Ижтимоий фанлар кафедраси ходими С. Ражабов ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.
Тадбирда шунингдек, туман маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳалла нуронийлари фаол қатнашиб, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини жойларда аҳолига етказиш юзасидан муҳим тушунтиришларга эга бўлдилар.
Семинарни туман ҳокими Ф. Умаров очиб берди. Вилоятдан келган масъуллар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳалла вакилларига батафсил тушунтирдилар.
Тадбир кўтаринки, ишчан ва руҳлантирувчи муҳитда ўтди. Семинар жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янги босқичга олиб чиқиш ва аҳоли ўртасида ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада кенг ва тизимли тушунтиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.