“Ғиждувон Машхураси” МЧЖ: 2025-йил фаолияти ва экспорт натижалари.
2026-01-22 18:00:00 / Янгиликлар

“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими:
Шундан 950 минг $ қийматида, вазни 937 тонна товар қайта ишлаш учун божхона ҳудудида рўйхатга олинди. Бу маҳсулотлар корхона томонидан ички ишлаб чиқариш ва экспорт учун тайёрланади.
Eкспорт фаолияти:
Корхона 2025-йилда МДҲ ва Европа давлатларига “декоратив пластик панеллар” экспорт қилди. Уларнинг умумий қиймати 600 минг $, вазни эса 636 тоннани ташкил қилди. Бу корхонанинг экспорт салоҳиятини яққол кўрсатади.
Қайта ишлаш натижаси:
Қайта ишлашдан ҳосил бўлган маҳсулотлар экспорти қиймати 570 минг $, вазни эса 475 тоннага етди. Бу рақамлар корхонанинг самарали ишлашини ва ички ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги ҳиссасини тасдиқлайди.
Фаолият давомийлиги ва истиқболи:
Корхона 2023-йилдан қайта ишлаш режимида фаолият юритиб, доимий равишда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтиришга эътибор қаратмоқда. Бу нафақат корхона, балки туман ва мамлакат иқтисодиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.








