Ғиждувонда тарих ва тараққиёт уйғунлиги.
2025-11-16 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур давомида туман ҳокими Ш.Ашуров бошчилигида ОАВ вакиллари Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳини зиёрат қилиб, Қорғон туризм маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари ҳамда Нарзуллаевлар кулолчилик мактабидаги миллий санъат анъаналари билан танишдилар. Ушбу ташриф Ғиждувоннинг бой маданий мероси ва ривожланиб бораётган туризм салоҳиятини яна бир бор яққол намоён этди.

