Когон: “Kogon Zarafshon jayroni” фермер хўжалигида наслли чорва сони 200 бошга етказилди
2025-10-06 16:10:00 / Янгиликлар

Жумладан, Когон туманининг “Янги ҳаёт” МФЙ да жойлашган "Par Ravshan trans" МЧЖ ҳам айни соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган тадбиркорлик субъектлари сирасидандир. Ўтган йили корхона томонидан Эстония давлатидан 100 бош "golshteyn" зотли қорамол келтирилган бўлса, шу йил бошида яна 110 бош зотдор қорамол келтирилган. Тадбиркор мазкур тармоқда ўзига хос “занжир” ташкил этган бўлиб, чорва копмлексида соатига 2 тонна сутни қайта ишлаш орқали аҳолига тоза ва сифатли сут етказиб берилмоқда.
Худди шундай, “Kogon Zarafshon jayroni” фермер хўжалиги узоқ йиллардан буён пахтачилик ва ғаллачилик тармоқларида мўл ҳосил етиштириб келаётгани баробарида чорвачиликда ҳам катта тажрибага эга бўлмоқда.
Айни кунда хўжалик 200 бошдан ортиқ хорижий ҳамда маҳаллий наслдор чорва молларини сут ва гўшт йўналишида боқиб, яхшигина самарага эришмоқда. “Kogon Zarafshon jayroni” фермер хўжалиги жорий йил сентябрь ойида Эстония давлатидан жами 32 бош наслдор “golshteyn” қорамолларидан сотиб олиб келтириб, фаолиятини янада кенгайтирди. Албатта, қорамол сони кўпайгани ортидан, сут ва гўшт маҳсулотлари маҳсулдорлиги ошишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Муҳими, аграр тармоқ ривожи ортидан мазкур хўжаликларда ўнга яқин оиланинг фаровонлиги ҳам таъминланмоқда. Шу боисдан мўъжаз фермаларда қорамол парвариши, сут соғиб олиш, сигир-бузоқларни махсус рацион асосида озиқлантириб, касалликлардан асраш учун эмлаш ишлари талаб даражасида, ветеринария тартиб-қоидалари асосида олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


