Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда
2025-09-30 22:50:00 / Янгиликлар

Мазкур Фармонда ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишидан тортиб, манфаатдор шахсларга етказиш ва тушунтириш, жамоатчилик назоратини ташкиллаштиришгача, энг асосийси, ижро интизоми бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини кучайтиришгача бўлган барча босқичлар белгилаб берилган.
Бугунги кунда адлия органлари томонидан давлат раҳбарининг барча топшириқлари “Ijro.gov.uz” тизими орқали назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасини ҳамда замонавий газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 13-августдаги ПҚ-5221-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мониторинг қилинди.
Мониторинг давомида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Энтер Стеел Каракул” МЧЖ томонидан қиймати 25,0 млн доллари бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилганлиги, корхонага Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 50 минг тонна металл конструкциялар ишлаб чиқариши ташкил этилганлиги маълум бўлди.
Сифатли металл конструкция маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳудуди 14 гектардан ошиқ майдонни эгаллаган бўлиб, лойиҳа умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бунда “Вортманн”, “Котеc Систем”, “Тwин-Х”, “Диамонд-1300”, “Нев Рун-13” русумли замонавий ускуна ва дастгоҳлар Корея, Хитой, Нидерландия каби давлатлардан келтириб ўрнатилган. Ҳозирда дастлабки босқичда ишлаб чиқариш иншоотида 150 нафар ишчи-мутахассис бандлиги таъминланмоқда. Барқарор фаолиятни юритиш мақсадида хом ашё таъминотига эътибор қаратилиб, бу борада Россия Федерацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
“Энтер Стеел Каракул” МЧЖ ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг тонна металл конструкцияни ташкил этаётган заводи истиқболида ишчи ўрнини 500 нафарга етказиш ва маҳсулот сотувидан маҳаллий буджетга 7,2 миллиард сўм миқдорда тушум кирим қилиниши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча топшириқлари бўйича масъул ижрочиларга Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий-услубий кўмак берилиб топшириқларнинг бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси







