Мустақиллик иншоотлари: Осиё маҳалласида 44-сонли мактаб ўқув биноси фойдаланишга топширилди
2025-09-04 20:10:00 / Янгиликлар

Нега деганда, мазкур умумтаълим мактаби шу кунга қадар таъмирталаб аҳволдаги, мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётганди. Янги лойиҳага биноан, 300 ўринли мазкур замонавий бинонинг бунёдкорлик ишлари масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Rusaymer” бинокорлари томонидан олиб борилиб, бунинг учун маҳаллий бюджетдан 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланган.
Янги ўқув биносинининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда туман ҳокими Хуршид Тохиров, тегишли масъуллар, нуронийлар, мактаб жамоаси, фахрийлар ва ота-оналар ҳозир бўлдилар.
Унда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этдилар.
Маросимда замонавий андозадаги, мазкур уч қаватли ўқув биноси қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчиларга миннатдорлик билдирилди. Шундан сўнг меҳмонлар анъанага кўра алвон ленталарни қирқиб, янги қуриб битказилган ўқув биносида синф хоналари, ўқувчиларга яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









