Ромитан: истиқболли лойиҳалар қаторида “Соҳил бўйи” кўнгилочар дам олиш масканида иш қизғин
2025-08-23 14:20:00 / Янгиликлар

Биринчи босқичда 2 та хизмат кўрсатиш лойиҳасини ишга туширилиши натижасида 95 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жумладан, “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Шифокор кўчасининг 800 метр қисмини туну-кун фаолият юритадиган, “24/7 режими”да фаолият юритиш орқали 15 та ташаббускор бизнес вакили фаолити йўлга қўйилади. Худди шундай, 10 та тадбикорлик субъектининг фаолияти кенгайтирилиши натижасида жами 30 нафар фуқаро доимий бандлиги таъминланиши режалаштирилган. Бугунга келиб ҳудудда 20 та ташаббускор тадбиркор томонидан қурилиш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири “Хайробод” каналининг туман марказидан ўтган 1,2 километр қисмида соҳил бўйи дам олиш ва кўнгилочар хизматлар кўрсатиш марказидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори бу борада дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Айни кунда бу манзилда аҳолига хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш учун 31 нафар ташаббускор тадбиркор томонидан савдо ва дам олиш масканлари ташкил этилаётгани натижасида жами 60 нафар фуқаро учун иш ўрни яратилиши белгиланган. Шу кунларда эса 21 та тадбиркорлик лойиҳаси доирасида қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунга келиб туман марказидан ўтувчи сув йўлининг ҳимоя минтақасида барпо қилишга киришилган савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар масканлар хусусий тадбиркорлар томонидан қуриб, фойдаланишга топширилмоқда.
Хусусан, кенг турдаги сифатли ва ранг-баранг таомлари билан аҳолига хизмат кўрсатишни мақсад қилган “Zahratun”—fast food умумий овқатланиш тармоғи енгил конструкцияли қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда “Соҳил бўйи” кўнгилочар масканида ўз иш фаолиятини йўлга қўйди. Ромитанлик ташаббускор тадбиркор Акобир Ҳамроев ташаббуси билан қад ростлаган бу емакхона ҳозирда 8 та иш ўрни яратиб, ўнга яқин ёшнинг кундалик бандлигини таъминламоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






