Ромитан: “Темур”, “Замин”, "Яраш Расул" фермер хўжаликлари такрорий экинларда ҳам фаол
2025-08-20 20:00:00 / Янгиликлар

Айни шу кунларда Ромитан туманида ғалладан бўшаган майдоннинг 6040 гектарида, жумладан, 352 гектарда сабзавот, 553 гектарда кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар, 274 гектарида ловия, мош каби дуккакли экинлар, 220 гектарида полиз маҳсулотлари, яна 2219 гектар ер майдонида чорва тармоғи учун озуқабоп экинлар етиштириш ҳаракати аллақачон бошланган.
Бу агротехник тадбирда такрорий экинни талаб даражасида экиш, “Бир контур—бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном-мутахассислар томонидан хўжаликларга зарур тавсия ва топшириқлар берилмоқда.
Маълумки, ғалладан бўшаганерларда такрорий экинларни жойлаштириш орқали бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш имкониятини беради. Шу мақсадда, баоакали ҳосил учун ғалладан бўшаган жами 6040 гектар майдон такрорий экинлар билан тўлиқ ўзлаштирилмоқда. Бу жараёнда тумандаги фермер хўжаликлари ва деҳқонлар томонидан агротехник қоидаларга қатъий амал қилинмоқда.
Шу кунларда ҳудуддаги “Темур”, “Замин”, "Яраш Расул" каби фермер хўжаликларининг ҳар бирида ярим гектардан ошиқ ер майдонида кечки картошка экиб парваришга киришилган. Мазкур экин экспортбоп, юқори ҳосилдорликка эга навлар асосида танлаб олиниб, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан агротехник тадбирлар белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилмоқда.
Аввало, жамоаси моддий манфаатдорлиги хусусида қайғураётган деҳқон, фермерлар бугунги мураккаб иқлим ва иқтисодий шароитда аҳоли дастурхони тўкинлиги йўлида ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан баҳолиқудрат ҳисса қўшмоқдалар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати



