Вобкент: Ҳажувонда яна бир мактабгача таълим маскани қурилмоқда
2025-08-20 11:30:00 / Янгиликлар

Бунда давлат мактабгача таълим ташкилоти сони 36 тага, давлат хусусий шериклиги асосида қуриб фойдаланишга топширилган муассаса сони 7 тага, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти эса 88 тага етказилгани фикримиз далили. Худди шундай, ҳудудда 1 та нодавлат МТТ ҳам иш юритаётган бўлиб, жами болалар муассасалари бугунга келиб қарийб 12 минг нафардан ортиқ жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олмоқда. Бу кўрсаткич болаларни мактабгача таълим тизимига умумий қамровининг 80 фоизидан кўпроғи деганидир. Албатта, бу ҳол фарзандлари тақдирига бефарқ қарамасдан, уларни эрта саводли қилиш ва мактабга тайёрлаш ҳаракатида бўлган ота-оналарни хурсанд қилмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллиги арафасида “Ҳажувон” маҳалласида яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилаётгани маҳаллий аҳоли учун кўпдан кутилган янгиликдир. Мазкур боллар боғчаси ОПEК дастури асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, яқин ойларда 90 нафар жажжи болажонни ўз бағрига олади. Айни кунда ҳудудда пудратчи "Ideal texno Building" МЧЖ бинокорлари томонидан замонавий андозадаги, икки қаватли иншоот қурилиши жадал суръатларда бормоқда. Бу бино учун қиймати 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ молиялаштирилган.
—Муассасада ташкил қилинадиган 3 та асосий гуруҳда 90 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти яратилади. Бу ерда ёзги ўйин, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилади,—дейди ёш тарбиячи педагог Наргиза Самиева.—Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча қулайликлар билан таъминланади. Қолаверса, боғчада 15 нафар тарбиячи-ходим иш билан таъминланади. Болалар боғчасининг очилиши таълим тизимини мустаҳкамлайди. Бу айниқса, ёш оилалар ва ишлаётган оналар учун муҳим аҳамиятга эга.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









