Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-08-16 14:50:00 / Янгиликлар

Сессия ишида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, ҳудудий студиялардан ҳам тегишли масъуллар видеоконфренцалоқа орқали сессия ишини кузатиб боришди. Сессияда дастлаб вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бунда мазкур йўналишда олиб борилган ишлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи Икромжон Турсуновнинг ҳисоботи эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масалада вилоятда инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ахборот тингланди.
Шундан сўнг депутатлар “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлганҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги, “Вилоятда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги, “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манбаларини йўналтириш тўғрисида”ги, “Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантириш» лойиҳасининг концепциясини келишиш тўғрисида”ги масалаларни кўриб чиқдилар.
Шунингдек, сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









