Қоракўлдаги ижтимоий ётоқхонада яшаётган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни тезкор ҳал этиш юзасидан вазифалар белгиланди
2025-07-26 17:40:00 / Янгиликлар

Шу билан бирга, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш борасида олдимизда қиладиган ишлар кўплиги ҳам айни ҳақиқат.
Кейинги вақтларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда айрим оилаларда ҳам руҳан, ҳам жисмонан жабрланаётган ёки янги туғилган чақалоғини кўча-кўйга ташлаб кетаётган хотин-қизлар ҳақидаги хабарлар қулоғимизга тез-тез чалиниб қолаяпти. Ёки турмушда учраб турадиган тўсиқлар, муаммоларни бартараф қилишга ўзида куч, ирода топа олмаганидан оила аталмиш муқаддас қўрғонни мустаҳкамлай олмаётган, осонликча ажрашишга шошилаётганлар, боласини йиртқич ҳайвонга ташлаётганлар ҳам бизга бегона эмас, ўзимизнинг опа-сингилларимиз.
Бундай нохуш ҳолатлар, қолаверса оила, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоят ҳудудидаги ижтимоий ётоқхоналарда истиқомат қилаётган аёллар билан ўтказаётган учрашув ва очиқ мулоқотларида айни шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўрганиш ва учрашувларнинг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. Қоракўл туманида тўртта ижтимоий ётоқхона бўлиб, уларда 210 нафар фуқаро яшайди. Шундан 112 нафари хотин-қизлардир. Улар орасида ишлаш, тадбиркорлик йўналишида ўзини синаб кўриш истаги бор, аммо кўмакка, маслаҳатга эҳтиёжибор. Ўзи ёки фарзанди даволанишига муҳтож.
Дастлаб ишчи гуруҳи томонидан ётоқхоналарда яшорвчи аёллар учун сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабулга иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизларга аниқ иш ўринлари, шунингдек, касаначилик асосида ёки уйда ўтириб даромад топишлари учун лойиҳалар таклиф қилинди. Тадбиркорлик йўналишида тадбиркорлик ҳамда имтиёзли кредитлар турлари, олиш тартиблари тушунтирилди. Уй-жой сўраганларга субсидия олиш бўйича тушунча берилди. Даволанишга кўмак сўраб қилинган мурожаатлар ҳам ижобий ҳал этилди: даволаниш ордери ва дори-дармон етказиб бериладиган бўлди.
Сайёр қабулда тингланган барча мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш чоралари белгиланди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари ижтимоий уйлар жойлашган “Тинчлик” ва “Эски Қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинлари “еттилиги” билан мулоқот қилиб, ижтимоий уйларда яшаётган оилалар, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини доимий ўрганиб бориш ва бартараф этиш чораларини кўриш, ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.
Жараёнда ҳар бир фуқаро билан якка тартибда суҳбатлашилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди. Бундан ташқари, маҳаллаларда хотин-қизлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, Ҳафиза Артикова Қоракўл туманида мавжуд 45 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот қилиб, фаоллар олдига қўйилган вазифалар, ваколатлар, хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, касб этикаси ҳақида сўз юритди. Оилалар билан индивидуал ишлаш, ишсиз, касб-ҳунарга ўқиш, кредит олиш ҳамда субсидияга эҳтиёжи бор хотин-қизларни аниқлаш, ҳуфуфбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, миграция каби масалаларда “еттилиги” билан ҳамкорлик, иш самардорлигини ошириш борасида тавсиялар берди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









