Когон шаҳрида қуёшдан электр олинадиган хонадонлар кўпаймоқда
2025-07-24 15:20:00 / Янгиликлар

Бунинг натижасида юридик истеъмолчилар электр тармоқлари корхоналари томонидан етказиб берилаётган электр энергияни иқтисод қилиш, унинг муқобилидан фойдаланиш мақсадида аҳоли вакиллари ўз хонадонларига қуёш батареяларини ўрнатиб, қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Бу инновацион лойиҳа электр таъминотида барқарорликни таъминлашга, экологик тоза энергия қувватлари ишлаб чиқаришга ёрдам бермоқда.
Ана шундай эзгу ташаббусга “Бобур” маҳалласи фуқароси Фарҳод Ҳасанов, Ўткир Зокировлар ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Фарҳод Ҳасанов яшаш хонадонига 20 кВт, Ўткир Зокиров эса 40 кВт қувватга эга замонавий қуёш панелларини ўрнатди. Ушбу тизим нафақат оила эҳтиёжини тўлиқ қоплайди, балки ортиқча электр энергиясини давлатга сотиш имконини ҳам яратади.
Қуёш батареялари орқали ишлаб чиқариладиган электр энергия, аҳолига аниқ ва барқарор таъминотни тақдим этибгина қолмай, экологик йўналишдаги муаммоларнинг ечим топишига, аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Қуёш батареяларининг яна бир афзал жиҳати, жойлаштиришнинг қулайлиги ва иқтисодий самарадорлиги туфайли улар шаҳарлар ва қишлоқлар орасидаги энергия боғлиқлигини камайтиради. Қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасида иш суъатини оширишга, электр энергия линиялари етиб бормаган, аммо сув чиқиши қийин бўлган ерларга сув насослари орқали сув чиқариш, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати







