Вобкент: “Кўлхатиб” маҳалласида замонавий боғча қурилмоқда
2025-07-18 18:10:00 / Янгиликлар

Қурилиш ишлари “Ideal texno Building” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан олиб борилаётган 2 қаватли иншоотга 4,2 млн. сўм пул маблағи сарфланиши кўзда тутилган. Жараёнга 20 нафарга яқин ишчи ва зарур техникалар жалб этилган. Айни пайтда қурилиш объектида ички ва ташқи пардозлаш, иссиқлик тизимларини билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.
Лойиҳага кўра, бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилади. Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланади. Боғчада 15 нафар мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлади.
Мустақиллик арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган ушбу боғча маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилади. Зеро, бу ерда ташкил этиладиган 3 та асосий муддатли гуруҳда 90 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









